Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
29 Апрель 2022
10294Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Шохрух Азаматович Аминов Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Аминов 1981 йилда туғилган. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини эса 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратураси органларида бошлаган. 2014 йилдан буён Бош прокуратура прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
LiveБарчаси