Боррель Яқин Шарқдаги можарони икки давлат ечими билан ҳал қилишга чақирди
Олам
−
23 Январь
3888Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Яқин Шарқдаги можарони тугатиш учун икки давлат асосидаги ечим зарурлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 22 январь куни Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бошланишидан олдин сўз очди.
Сиёсатчи Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига қарши сўзларига ҳам жавоб қайтарди.
“Хўш, ечим сизнингча нима бўлиши керак? Фаластинликларни Ғазодан ҳайдаб чиқариш ёки ҳаммасини ўлдиришми?”, деган Европа дипломатияси раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат ечимининг муқобил йўли йўқ.
Шунингдек, Боррель Ғазодаги гуманитар вазиятнинг кундан-кунга ёмонлашаётганига эътибор қаратди.
“Вазият қанчалик ёмон эканини тушунтириб бера олмайсиз. Юз минглаб одамлар бомбалар остида қолмоқда, улар бошпана, озиқ-овқат ва дори-дармонлардан маҳрум”, дейди у.
Дипломатнинг таъкидлашича, Фаластин анклавининг тинч аҳолиси орасида қурбонлар жуда кўп.
"Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлигини тан олмоқда, аммо улар қачон Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш учун чора кўрмайди?", дейди Боррель.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Боррель Исроилни “ҲАМАСни ташкил қилиш ва молиялаштиришда” айблаганди.
LiveБарчаси