Боливияда кучли ёмғир оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Олам
−
15 Февраль
1715Боливияда 2024 йилнинг ноябрь ойидан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда Фуқаролик мудофаа вазири ўринбосари Хуан Карлос Кальвимонтес хабар берди.
Қайд этилишича, ёмғирлар мамлакатнинг тўққизта маъмурий бўлинмасидан саккизтасига таъсир кўрсатган.
“Гап жабрланган 83 та муниципалитет ҳақида кетмоқда ва ишончим комилки, бир ҳафта ичида уларнинг кўплари ўзларини фалокат ҳолатида деб эълон қилади”, дейди Мудофаа вазири ўринбосари матбуот анжуманида.
Ҳозиргача 27 та муниципалитет фавқулодда ҳолат эълон қилган, улардан 22 таси иқлимдан энг кўп зарар кўрган маъмурий бўлинма Ла Пасга тегишли.
Ҳукумат маълумотларига кўра, ўлимга Чукисака (жанубий), Ла-Пас (ғарбий), Тариха (жанубий), Кочабамба (марказ), Санта-Круз (шарқ) ва Потоси (жанубий-ғарбий) департаментларидаги сув тошқинлари сабаб бўлган.
Бундан ташқари, 4 киши бедарак йўқолган, улардан уч нафари Ла-Пас шимолида ва бир нафари Чукисакада яшаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида кучли ёмғир туфайли йўллар ва метро тизими сув остида қолганди. Фалокат оқибатида 96 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 1,5 миллион киши бошпанасиз қолганди.
LiveБарчаси
Нетаньяху Ғазо сектори шимолига борди.
16 Апрель