Бола характерини таомлар орқали аниқлаш мумкин

Фойдали

image

Одатда биз ота-оналар фарзандларимиз характерининг оғирлиги, инжиқликлари сабаби нимада эканлигини тушунолмай қийналамиз. Бундай ҳолатлар, улар ейдиган таомлар билан бевосита боғлиқ экан. Қуйида эътиборингизга ана шундай таомлар рўйхатини тақдим этамиз. 

Ҳар бир болакай Шоколадни жон деб ейди. Аммо мунтазам шоколад сўраши кичкинтойда асабийлик, жиззакилик борлигини билдириши мумкин. Чунки бу ширинлик таркибида айнан асабни тинчлантирувчи моддалар бор. Шоколадхўрнинг келажаги порлоқ, Аммо баъзи вақтларда беқарорлиги тутиб қолади. Ана шу ҳолатга сергак бўлсангиз, кифоя. 

Тузламалар, шўр егуликлару печеньеларни ёқтирадиган болалар характер жиҳатдан ўзига ишончи суст бўлади. Бундай болакай билан ўз устида ишлашга ундовчи машқларни баджариш лозим.Организмида еса жиддий муаммо йўқ.Фақатгина натрий ва минерал тузлар етишмаяпти холос.

Булочкаларни ёқтирадиган болалар тартибли, гапга қулоқ соладиган, аълочи бўлишади. Бироқ ота-онасининг танбеҳлари сабабли депрессияга тушиб қолиши мумкин. 

Ўсмир ёшидаги ўғил қизнинг таомга аччиқ соус ёки кетчуп аралаштиришга одатланибдими, демак нафас йўллари, қон босими ёки юрак фаолияти билан боғлиқ ўзгариш кузатилиши мумкин. Характерига хос бўлган қобилиятиятни эса бўғманг. Аксинча ҳар бир ишда унинг фикри муҳимлигини намойиш этаверинг. 

Қайнатилган картошкани туз билан ейишни ёқтирадиган ёки картошка чипсларни канда қилмайдиганлар еса гапга қулоқ солмайдиганлар хилидан. Бундай болаларни қаттиққўллик билан йўлга солишга уринманг. Яхшиси феъл-атворини ўзгартириши мумкин бўлган мисоллар келтириб, тушунтиринг. Саломатлиги борасида еса меъда фаолиятига диққат қилинг.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг