Боқий ҳукмдор: Путиннинг президентлик муддатлари “ноллаштирилди”

Олам 16364
image

Кеча, 1 июль куни Россия Федерациясида мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритишни маъқуллаш бўйича овоз бериш жараёни  бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси бугун, 2 июль куни барча овозларни саралаб чиқди. Якуний натижага кўра, Конституцияга ўзгартириш киритишни мамлакат аҳолисининг 77,92 фоизи маъқуллади. 21, 27 фоиз сайловчи тузатишларга қарши бўлди.

МСК маълумотига кўра, умумий явка 65 фоизни ташкил қилди.

Биргина Ненец автоном округида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларга қаршилар уни қўллаб-қувватловчилардан кўп бўлди.

МСК алоҳида кўриб чиқиш керак бўлган бирорта ҳам қоидабузарлик аниқланмаганини маълум қилди. 1000 га яқин қоидабузарлик аниқланган. Аммо бу якуний натижага таъсир қиладиган ҳолатлар бўлмаган.

Қайд этиш керакки, Конституцияга тузатиш киритиш бўйича умумроссия овоз бериши дастлаб 22 апрель куни ўтказилиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб бу сиёсий тадбир кечиктирилди.

Конституцияга расман ўзгартириш киритилиши билан Владимир Путиннинг яна РФ президентлиги учун номзодини илгари суриши ва 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Владимир Путинни умрбод Президент этиб сайлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 792
Рейтинг: 3
t
×