Боғ ичидаги шаҳар “Park City Labzak” сотувлари бошланди!

Бизнес

image

PARK CITY LABZAK – бу Тошкент учун ноёб воқеа. Мажмуанинг боғга яқинлиги бизни мана шу руҳдаги лойиҳа яратишга илҳом берди.

Хушбичим меъморчилик, ажойиб манзара, ультразамонавий муҳандислик ечимлари, қулай жойлашув — буларнинг барчаси шаҳар марказида яшашни ва табиат қўйнида дам олишни севувчилар учун ҳақиқий кашфиёт бўлади. 

Лойиҳа ишлаб чиқилишида Туркия халқаро меъморчилик ва дизайн бюроси иштирок этди. Ушбу компания Туркияда турар жой мажмуалари, саноат, энергетик, сув ва линияли иншоотларни қуришда кўп йиллик тажрибага эга. Шу билан бирга, ушбу компания мажмуа қурилишнинг барча босқичларида меъморчиликка оид муаллифлик назоратини олиб боради.

Нуфузли Лабзак ҳудуди доим ривожланган инфратузилма билан ажратиб турган, айни дамда эса бу ерда энг яхши мактаб ва боғчалар, кафе ва ресторанлар, клиникалар, савдо марказлари ва дўконлар жойлашган. Шунингдек, бу табиат, сайр ва соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари учун ҳам ажойиб жойдир. Дарахт ва буталарга бой кўплаб боғлар пиёда юриш масофасида жойлашган, булар: Наврўз этнопарки, Абдулла Қодирий хиёбони, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат Боғи, Космонавтлар боғи, Tashkent City боғи ва бошқалар.

Мажмуа ҳудудида шаҳарнинг гўзал манзараларини кўриш мумкин бўлган 4 та бино қад кўтаради ҳамда кўп тармоқли савдо маркази, ресторанлар, фитнес-зонали SPA, болалар учун кўнгилочар майдонлар, ерости автотураргоҳи бўлади. Лойиҳа машиналарсиз ҳовли, workout ва ёш аҳоли учун ўйингоҳларни ўз ичига олган универсал спорт майдонини кўзда тутади.

Уйларнинг ҳар бир тариҳи (планировкаси) – шинам студиялардан тортиб террасали хонадонлар ва пентхаусларгача – ҳаммаси эргономик тарзда ва майда деталларигача пухта ишлаб чиқилган. Тарҳларнинг кенг танлови сизга мос хонадон танлаш имконини беради.

Полгача бўлган панорамали деразалар туфайли барча хонадонлар табиий ёруғликка тўла бўлади, 3,5 метр баландликдаги шифтлар эса хоналарда шамол айланишини яхшилайди.

Август ойигача хонадон сотиб олган барча мижозлар мобил телефонлар, планшетлар, премиум тоифасидаги сервиз тўплами кўринишидаги ёқимли совғаларни қўлга киритадилар ҳамда автомобиль ютиб олиш имконини берувчи ўйин иштирокчисига айланадилар.

Кутганингиздан-да яхшироқ хонадон харид қилишга улгуринг!

Сизни савдо офисларимизда дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача қуйидаги манзилда кутиб қоламиз:

Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1Б-уй

Дастлабки консультация олиш ва ташрифга ёзилиш учун: +998 78-777-47-77

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг parkcitylabzak.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Савло офиси геолокацияси

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг