Риши Капур вафот этди

Маданият-санъат

image

Болливуднинг таниқли актёри Риши Капур 67 ёшида Мумбайдаги клиникалардан бирида вафот этди. Актёр саратон касаллигига чалинганди, дея хабар берди NDTV.

Риши Капур машҳур ҳинд актёри ва режиссёри Раж Капурнинг ўғли. У Капурлар оиласининг фильмларида суратга тушган ёши катта сўнгги вакил сифатида билинарди.

Риши Капур биринчи жиддий ролини “Менинг исмим масхарабоз” (Mera Naam Joker, 1970) фильмида ижро этган. Актёр отаси Раж Капурнинг “Бобби” (Bobby, 1973) фильмидаги бош роли билан катта шуҳрат қозонган. Ўзбек киноихлосмандлари ҳам уни айнан шу роли билан яхши танийди. Ўшанда Риши Ҳиндистонда йил актёри, деб топилганди.

Риши Капур “Қасоскор” (Barood, 1976), “Амар, Акбар, Антони” (Amar, Akbar, Antoni, 1977), “Севги изтироби” (Prem Rog, 1982), “Чандни” (Chandni, 1989), “Кўр муҳаббат” (Fanaa, 2006) ва бошқа роллари билан ўзбек томошабинларига яхши таниш.

Аввалроқ, ҳиндистонлик бошқа бир актёр Ирфон Хон вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. У ҳам оғир дард билан курашиб, ҳаётдан кўз юмганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Риши Капур

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар