Блогерлар Испанияда заҳарланди
Олам
−
28 Июль 2019 6318 1 дақиқа
Instgaram’да блогерлик қилувчи бир неча сайёҳ Испаниядаги заҳарли кўлда чўмилгандан сўнг шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Еurоnеws хабар бермоқда.
Галисия шаҳридаги Монте Неме сув омборида чўмилгандан сўнг, одамларда тери тошмаси ва ҳазмсизлик каби касалликлар кузатилган. Сув омбори жойлашган ярим орол Испания шимолида бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан “Испан Малдив ороллари” дея юритилади.
80-йилларда вольфрам конининг сув остида қолиши натижасида юзага келган мазкур сув омборида сузиш соғлиқ учун хавфли.
Испанияда бундай кўллардан 6 таси аниқланган бўлиб, экологлар маҳаллий ҳокимиятлардан сув омборлари ҳудудига киришни чеклашни талаб қилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель