Биржада бензин нархи қимматлади

Жамият

image

2019 йил 25 ноябрь – 29 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4944,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 3486,4 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан бироз кўтарилиб, бир тоннаси учун 6233,4 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,8 млрд сўмлик 4700,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 0,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2729,8 минг сўмни ташкил этди.

Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1-нав 4-тип (олий 2019) даги пахта толаси бўйича нархлар 1,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 14,5 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача бўлди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бензин Биржа

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made