Биринчи хоним бошчилигидаги фонд “Нафас ол, Ўзбекистон!” лойиҳасини қўллаб-қувватлади
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
16445“Замин” фонди “Нафас ол, Ўзбекистон!” акциясини қўллаб-қувватлади ва COVID-19 ташхиси бор беморларни даволаш учун тиббиёт анжомлари ва кислород концентраторларини 29 июлдан 9 августгача бўлган даврда етказиб берди.
Фонд 1035 та кислород концентраторлари, 6060 та бурун канулалари, 1010 та ҳаво филтрлари, 1010 та пулсоксиметрлари, тиббий ниқоблар ва ҳимоя воситалари Ўзбекистоннинг барча вилоятлари тиббиёт муассасаларига етказилган.
“Улардан 132 та кислород концентраторлари Мурувват ва саҳоват уйларига ўрнатилди, 55 таси “Хизмат беминнат” кўнгиллилар ҳаракатига фойдаланишга топширилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир кислород концентратори фонд логотипи ва махсус рақам билан белгиланган”, дейилади фонд хабарида.
Фонд лойиҳани амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, “Хизмат беминнат” кўнгиллилар ҳаракати, “Uzbekistan Airways” AЖ, “My Freighter” МЧЖга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, “Замин” фонди Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турмуш ўртоғи – Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева раислик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь