Бир суткада 778 та касалланиш ва 4 ўлим қайд этилди
Жамият
−
09 Февраль 2022
3884Кеча, 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 778 кишида коронавирус ва 133 кишида пневмония қайд этилди. COVID-19га чалинганлар сони 231179 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 19 нафари Андижон вилоятида,
• 17 нафари Бухоро вилоятида,
• 9 нафари Жиззах вилоятида,
• 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 8 нафари Навоий вилоятида,
• 13 нафари Наманган вилоятида,
• 37 нафари Самарқанд вилоятида,
• 8 нафари Сирдарё вилоятида,
• 45 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 23 нафари Фарғона вилоятида,
• 15 нафари Хоразм вилоятида,
• 175 нафари Тошкент вилоятида,
• 375 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
• Андижон вилоятида 30 нафар,
• Бухоро вилоятида 25 нафар,
• Жиззах вилоятида 35 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 48 нафар,
• Навоий вилоятида 11 нафар,
• Наманган вилоятида 21 нафар,
• Самарқанд вилоятида 62 нафар,
• Сирдарё вилоятида 13 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 68 нафар,
• Фарғона вилоятида 136 нафар,
• Хоразм вилоятида 18 нафар,
• Тошкент вилоятида 20 нафар,
• Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 213736 (+613) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1592 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 133 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси