Бир кунда қанча миқдорда чой ичиш мумкин?
Фойдали
−
30 Сентябрь 2020
8927Саломатликка ҳеч қандай зарар етказмасдан кунига қанча миқдорда чой ичиш мумкин? Ушбу саволга шифокор-эндокринолог Михаил Богомолов жавоб берди.
Унга кўра, катталар саломатликка умуман зарар етказмасдан, кунига 400 миллиграммгача кофеин истеъмол қилиши мумкин.
"Ушбу модда нафақат чой, қаҳвада, балки кола, энергетик ичимликлар, какао ва шоколадда ҳам мавжуд. Шуни ҳисобга олиб, кофеиннинг кунлик истеъмолини ҳисоблаш мақсадида биз кофеин бирлиги жумласини қўллашни лозим топдик. Шунда бир кофеин бирлиги – 100 миллиграмм кофеинга тенг демакдир", дея тушунтирган Богомолов.
Шундай қилиб, меъёрда дамланган бир литр чой таркибида тахминан бир кофеин бирлиги (100 мг кофеин) мавжуд. Демак, бундай ичимликни кунига тўрт литргача ичишингиз мумкин.
Агар чойни меъёрида эмас, аччиққина қилиб ичишни лозим топсангиз, дозани шундан келиб чиқиб камайтириб бораверасиз.
"Бир сўз билан айтганда, чой жуда фойдали ичимлик. Чой таркибида жуда кўп фойдали антиоксидантлар ҳам бор", дея сўзларига якун ясаган шифокор.
LiveБарчаси