Бир қатор шахсларнинг инсон аъзолари трансплантацияси тақиқланди
Саломатлик 12 Май 22:14
8411
Ўзбекистонда ҳомиладор аёллар, қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган ҳамда 18 ёшга тўлмаган шахсларнингинсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Унга кўра, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида ҳамда реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Қонунга кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.
Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:
• қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
• ҳомиладор аёлларга;
• шахси аниқланмаган шахсларга;
• муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
• “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи шахсларга;
• аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.
Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.
Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож шахсларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.
Ягона давлат реестрида:
• аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;
• ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;