Бир гуруҳ алпинистлар Ғалаба чўққисида қор остида қолди

Олам

image

Олма-оталик алпинистлар Қирғизистондаги Ғалаба чўққисида қор остида қолди. Мурат Отепбаев, Aндрей Корнеев ва Aлександр Чечулин, афсуски, ўпка шиши туфайли вафот этган, дея хабар беради Казинформ. 

Йўқолган алпинистлардан бирининг қизи Ойгул Матай ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида хабар беришича, улар 6 минг 600 метр баландликда пастга тушиб, кимдир билан боғланиш имкониятисиз қолган.

"Ушбу об-ҳаво шароитида пиёда тоғ қидирув-қутқарув гуруҳини юбориш мумкин. Фуқаролик вертолётлар юқори баландликдаги ортиқча юкларга бардош бермайди. Дўстлар, қозоғистонликлар, илтимос, ушбу вазиятда ёрдам беринг. Биз ҳар куни кутамиз ва улар тирик эканига ишонамиз.

Дадамнинг ўртоқлари, уларга тирик қолишга ёрдам беринг. Бизга тоғларга чиқадиган профессионал алпинистлар керак. Сизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Йўналиш қийин, аммо умид бор. Ҳозирги кунда музликда бундай алпинистлар йўқ. Мен шунингдек Қирғизистоннинг энг тажрибали алпинистларига мурожаат қиламан ”, дея сўзларини якунлаган Ойгул. У ижтимоий тармоққа боғланиш учун телефон рақамларини ёзган.

Мурат Отепбаев - алпинизм бўйича 13 йиллик тажриба эга. Осиё алпинистлар жамоасининг мураббийи, тўрт фарзанднинг отаси. Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги ФҲДҚ қидирув ишлари Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда олиб борилаётганини таъкидлади. “Вертолётлар аллақачон тайёр. Биз об-ҳавонинг яхши бўлишини кутмоқдамиз ", дейди Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг