Бензин сўнгги 10 кунда қанчага арзонлашгани айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сўнгги 10 кун ичида АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг улгуржи нархи 20 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича,  биржа савдоларида рақобат муҳити яратилиши, яъни хусусий ёқилғи қуйиш шохобчаларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ошганлиги ҳисобига ўртача биржа нархлари пасайган. Бунда 1 тонна бензин учун 10 млн 129,4 минг сўмдан 8 млн 101,2 минг сўмгача, яъни 20 фоизга пасайди, бу эса чакана нархларига ҳам ижобий таъсир қилишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 ноябрдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензининг нархи арзонлашиб, “Ўзбекнефтегаз”нинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча АЁҚШ ларда АИ-80 маркали автомобиль бензини 6 890 сўмдан сотувга чиқиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг