Беларусда фуқароларнинг хорижга чиқиши тақиқланмоқда
Олам
−
11 Июль 2022
4645Беларусь ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари энди хорижга сафарларини раҳбарият, давлат хизматчилари эса ҳукумат билан мувофиқлаштиришлари керак бўлади. Бу парламентга киритилган “Беларусь Республикаси фуқароларининг Беларусь Республикасидан чиқиш ва Беларусь Республикасига кириши тартиби тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айтилади. Лойиҳа Миллий юридик интернет порталида эълон қилинди.
Пунктлардан бири қуролли кучлар, чегара хизмати идоралари, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, давлат хавфсизлик органлари, транспорт қўшинлари, Беларусь Президентининг хавфсизлик хизмати, Президент ҳузуридаги тезкор-таҳлил маркази, Тергов қўмитаси, Давлат суд экспертизаси қўмитаси, ички ишлар органлари, Давлат назорати қўмитасининг молиявий тергов органлари, Фавқулодда вазиятлар бўйича идоралар ва бўлимларга тааллуқли.
Ушбу тоифадаги фуқароларнинг “миллий хавфсизлик манфаатларини таъминлаш мақсадида уларнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар тўхтатилгунга қадар” мамлакатдан чиқиши рад этилиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари биометрик паспортларини (нормавий, дипломатик ёки хизмат) ҳарбий хизмат муддати учун ўз ташкилотининг кадрлар бўлимига топширишлари шарт. Шу билан бирга, хавфсизлик кучлари учун жўнаб кетиш тартиби тегишли давлат органлари томонидан белгиланади. Давлат хизматчиларига нисбатан улар учун кетиш қоидалари ҳукумат томонидан белгиланади.
Таъкидланишича, бу қоидалар илгари яширин равишда амалда бўлган, аммо энди у расман ўрнатилади.
LiveБарчаси