Бектемирдаги АГТКСда ёнғин юз берди
Жамият
−
26 август 2019 6164 1 дақиқа
Кеча, 25 август куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Автомобилга газ тўлдирувчи компрессор станциясида (АГТКС) ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
25 август куни соат 19:11 да, Бектемир тумани, Охангарон шох кўчасида жойлашган, “Гулсара Люкс” МЧЖга қарашли АГТКСда ЗИЛ русумли юк автомашинасини мотор ва кабина қисмлари ёнган. Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг ҳаркати натижасида ёнғин соат 19:24 да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август