Байден Трампни АҚШ асосига таҳдид деб атади

Олам 3845
image
-

Республикачи собиқ Президент Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари Америка сиёсий тизимининг асосларига таҳдид солувчи экстремизм тимсоли ҳисобланади. Бу ҳақда кеча, 1 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Филаделфияда демократик қадриятлар ва республикачилар сиёсатига қарши чиқиш ҳақида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Нутқ Оқ уй сайтида эфирга узатилган.

“Дональд Трамп ва MAGA шиорини қўллаб-қувватловчи республикачилар бизнинг республикамиз пойдеворига таҳдид солувчи экстремизмнинг тимсоли. Мен жуда аниқ айтмоқчиман: ҳамма республикачилар ва ҳатто кўпчилик республикачилар MAGA -республикачи эмас. Ҳар бир республикачи ўзининг экстремал мафкурасини баҳам кўрмайди”, деб тушунтирган Байден ва мухолифат партиянинг кўплаб вакиллари билан муваффақиятли ишлай олишини таъкидлаган.

Бироқ, у “Трамп ва MAGA-Республикачилар” ҳали ҳам устунлик қилаётганига ва Республикачилар партиясининг ўзи “уларнинг таъсири остида ва улар томонидан қўрқитилган”лигига ишонади.

MAGA (Make America Great Again – Американи яна буюк қиламиз) Трампнинг 2016 йилги сайлов кампаниясининг асосий сиёсий шиоридир.

“Тенглик ва демократия таҳдид остида. Ва агар биз ўзимизни бундай эмасдек тутсак, ўзимизга фақат ёмон бўлади. MAGA-республикачилар конституцияни ҳурмат қилмайди, қонун устуворлигига ишонмайди, халқ иродасини тан олмайди, эркин сайлов натижаларини тан олишдан бош тортади. MAGA-республикачилар муваффақиятга эришишлари учун ҳамма ютқазиши керак, деб ҳисоблайди. Мен Америка ҳамма муваффақият қозониши учун етарли даражада катта эканлигига ишонаман”, дейди АҚШ Президенти.

Байденнинг нутқи Америка Қўшма Штатлари Конституцияси ва Мустақиллик Декларацияси имзоланиши бўлиб ўтган Independenca Hall яқинидаги боғ ҳудудида бўлиб ўтди. Йўлдан ўтган одамлар бир қанчалар шиорлар айтиб, Байденнинг нутқига аралашишга ҳаракат қилишди. Президент бунга эътибор қаратди ва тарафдорларига мурожаат қилди:
“Улар ғазабланишга ҳақли. Бу демократия.”

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×