Байден Украинадаги урушдан нима хоҳлашини айтди

Олам

image

Вашингтон ва Киев Украинадаги вазият ва уни тартибга солиш истиқболларига нисбатан “бир хил қарашда”. Бу ҳақда кеча, 21 декабрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда Украина етакчиси Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Менимча, биз бир хил қарашларга эгамиз. Биз иккаламиз ҳам бу уруш тугашини хоҳлаймиз", дейди Америка раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, агар Россия Федерацияси ўз қўшинларини олиб чиқиб кетса, можаро ҳал бўлиши мумкин эди. Бироқ, Байденнинг сўзларига кўра, энди бундай бўлмайди. 

“Кейин нима бўлади? Биз бугун Украинага жанг майдонида муваффақият қозонишига қандай ёрдам беришимиз ҳақида гаплашдик, токи Президент Зеленский Россия томони билан гаплашишга тайёр бўлса, у муваффақиятга эриша олади, чунки у жанг майдонида [муваффақият]га эришди”, дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.  

У Украина АҚШ ва Европадаги иттифоқчилар ёрдами билан жанг майдонида муваффақият қозониши мумкинлигини урғулади. 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ноябрь ойи охирида агар Киев сиёсий ирода кўрсатса ва Москванинг талабларини муҳокама қилишга тайёр бўлса, Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар бошланиши мумкинлигини айтганди. Шу билан бирга, у энди ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаслигини, чунки улар Украина томонидан мутлақо инкор этилишини таъкидлаганди. 

Украина Президенти 24 февралда Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан бери биринчи хорижий ташрифини, хусусан, АҚШга, биринчи навбатда, асосий иттифоқчига 300 кундан ортиқ давом этаётган урушда тўлиқ миқёсда кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдириш мақсадида амалга оширмоқда. Ташрифдан яна бир мақсад Украина ва АҚШ ўртасидаги келгуси йил ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилишдир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг