“Барселона” “Реал”ни йирик ҳисобда енгишни яхши кўради
Спорт
−
21 Март 2022
4285Кеча, 20 март куни футбол бўйича Испаиния чемионатининг 29-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ҳамда “Барселона” ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс 4-0 ҳисобида каталонларнинг фойдасига якунланди. Бу ХХI асрда “кўк анорранглилар” "лос баланкос" устидан қозонган тўққизинчи йирик ғалаба бўлди.
ХХI асрда "Барселона"нинг "Реал Мадрид" устидан қозонган йирик зафарлари қачон бўлгани билан танишинг:
• 2004 йил 20 ноябрь “Барселона” – “Реал Мадрид” 3-0;
• 2005 йил 19 ноябрь “Реал Мадрид” – “Барселона” 0-3;
• 2009 йил 2 май “Реал Мадрид” – “Барселона” 2-6;
• 2010 йил 29 ноябрь “Барселона” – “Реал Мадрид” 5-0;
• 2015 йил 21 ноябрь “Реал Мадрид” – “Барселона” 0-4;
• 2017 йил 23 декабрь “Реал Мадрид” – “Барселона” 0-3;
• 2018йил 28 октябрь “Барселона” – “Реал Мадрид” 5:1;
• 2019 йил 27 февраль “Реал Мадрид” – “Барселона” 0-3,
• 2022 йил 20-март “Реал Мадрид” – “Барселона” 0-4.
Маълумот ўрнида, Мадриднинг “Реал” клуби ХХI асрда атиги бир марта “Барселона”ни йирик ҳисобда мағлуб этган. Ушбу учрашув 2008 йилнинг 7 майида Испания чемипионати доирасида ўтказилган бўлиб, ўшанда “лос баланкос” “Барселона” устидан 4-1 ҳисобида зафар қучган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь