“Барселона”нинг Ла лигадаги ғалабасиз серияси 4 тага етди

Спорт 3089
image

“Барселона” Ла лигада кетма-кет 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Ҳозирда жамоа мусобақа жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди.

Роналд Куман бошчилигидаги “Барселона” кеча “Алавес” билан дуранг ўйнади. Шу тариқа “Барселона”нинг Ла лигадаги ғалабасиз ўйинлари серияси 4 тага етди.

“Барселона”нинг охирги 4та ўйини:

“Барселона” – “Севиля" 1:1

“Хетафе” – “Барселона” 1:0

“Барселона” – “Реал” 1:3

“Алавес” – “Барселона” 1:1

Ла лиганинг 6 та туридан кейин “Барселона” 8 очко тўплаган ҳолда 12-поғонада бормоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
t
×