“Барселона” Лондонда йирик ҳисобда мағлубиятга учради
Спорт
−
26 Ноябрь 2025 2000 1 дақиқа
Кеча, 25 ноябрь куни Лондонда Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. “Стамфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтган “Челси” ва “Барселона” учрашувида мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 27-дақиқада очилди. “Барселона” ҳимоячиси Жюль Кунде ноқулай вазиятда тўпни ўз дарвозасига йўналтириб дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 44-дақиқада каталонияликлар аҳволи янада оғирлашди. Рональд Араухо иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди ва жамоа ўн киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.
Иккинчи бўлимда сон жиҳатдан устунликка эга бўлган лондонликлар бўлимда тўлиқ устунлик қилди. 55-дақиқада Эстеван Виллиан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Лиам Делапнинг голи ҳисобни йириклаштирди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Челси” беш турдан кейин 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Барселона” эса 7 очко билан 15-ўринда бормоқда. Кейинги турда Каталония клуби ўз майдонида Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” жамоасини қабул қилади. “Челси” эса Италияга сафар қилиб, “Аталанта”га қарши баҳс олиб боради.
Live
Барчаси