“Барса” тарихидаги энг омадсиз трансферлар маълум қилинди

Спорт 7653
image

Бразилия терма жамоаси ва Англиянинг “Астон Вилла” клуби футболчиси Филиппе Коутиньо “Барселона” жамоасининг тарихидаги энг омадсиз трансфер, деб топилди. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзмоқда.

Филиппе учун Каталония клуби “Ливерпуль”нинг ҳисоб рақамига 120 миллион евро нақд ҳамда 40 миллион евро турли кўринишдаги бонусларни ўтказиб берган.

Иккинчи ўринда Антуан Гризман қайд этилган. “Кўк анорранглилар” франциялик футболчи учун 120 миллион евро тўлаган. Аммо Гризман “Барса”да ўзини кўрсата олмади. Натижада, клуб футболчини “Атлетико”га ижара асосида қайтариб юборди. Мадрид клуби эса Антуанни 40 миллион евро эвазига ҳам сотиб олмоқчи эмас. Шундай қилиб, “Барса” Гризманнинг ижара муддати якунлангач, уни ортга қайтаради ёки “матрасчилар" таклиф қилган арзимас “чой чақани” қабул қилади.

Златан Ибрагимович қайси жамоада ҳаракaт қилмасин етакчи бўлган. Аммо “Барса” сафига ўтган пайтларида Лионель Месси билан ҳеч қанақасига рақобат қилолмасди. Каталония клуби Златан учун 69,5 миллион евро пул тўлаган эди. 2010 йилнинг ёзида Ибрагимович “Милан”га 46 миллион евро эвазига сотиб юборилди. Юқоридаги икки трансфердан фарқли равишда швециялик футболчи “Барселона”га улкан молиявий зарар олиб келмади.

“Goal” талқинига кўра, “Барселона” тарихидаги энг омадсиз 15 та трансфер билан танишинг:

1. Филиппе Коутиньо (қайси жамоага қанча пул тўлагани – “Ливерпуль” 120 + 40 миллион евро);
2. Антуан Гризман (“Атлетико” 120 миллион евро);
3. Златан Ибрагимович (“Интер” 69,5 миллион евро);
4. Мартин Брэйтуэйт (“Леганес” 18 миллион евро);
5. Миралем Пьянич (“Ювентус”, Артур);
6. Кейррисон (“Палмейрас” 14 миллион евро);
7. Дмитрий Чигринский (“Шахтер” 25 миллион евро);
8. Александр Глеб (“Арсенал” 17 миллион евро);
9. Жованни (“Крузейро” за 18 миллион евро);
10. Андре Гомеш (“Валенсия” 35 миллион евро);
11. Александр Сонг (“Арсенал” 18 миллион евро);
12. Кристоф Дюгарри (“Милан”);
13. Дуглас Перейра (“Сан-Паулу” 4 миллион евро);
14. Нелсон Семеду (“Бенфика” 30 миллион евро);
15. Эммануэль Пети (“Арсенал”).

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 346
Рейтинг: 2.9
t
×