“Барқарор иш ва сифатли маҳсулот”. Баҳром Ходжиматов “Фаол тадбиркор” нишони билан тақдирланди

Бизнес

image

Бир пайтлар Наманган далаларида оддий боғ барпо этиш орзуси билан бошланган йўл бугун давлат даражасидаги эътирофга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан “Siberian Wellness-Namangan” MChJ (NamAgro Tech) бош директори Баҳром Ходжиматов “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

2025 йил 18 август куни Президент фармойиши билан тақдим этилган ушбу мукофот — Ходжиматов ва унинг жамоасининг иқтисодиётга қўшаётган реал ҳиссасини эътироф этади. NamAgro Tech нафақат боғдорчиликни ривожлантириш, балки қайта ишлаш, экспорт ва иш ўринлари яратишда ҳам минтақадаги драйверга айланган.

2025 йил натижаларига кўра, компания 170 та доимий ва 250 тагача мавсумий иш ўринлари яратди. 415 гектарли боғлар, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимлари (ФССC 22000, Halal, ISO 14001) маҳсулотларни нафақат ички бозорга, балки хорижга ҳам чиқаришга имкон бермоқда.

 2025 йил май ойида эса NamAgro Tech “BrandAwards International 2024” танловида “Қишлоқ хўжалиги саноатини ривожлантириш ва халқаро бозорга муваффақиятли чиқиш” номинациясида ғолиб бўлди.

Келгусида компания боғларни 2 000 гектаргача кенгайтириш, пектин ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Баҳром Ходжиматовнинг ўзи эса ютуқларни оддий сўзлар билан изоҳлайди:

“Баландпарвоз гаплар ўрнига – амалий ишлар: одамлар учун барқарор иш, истеъмолчилар учун сифатли маҳсулот, давлат учун солиқ ва экспорт.”

Баҳром Ходжиматовнинг “Фаол тадбиркор” нишони билан тақдирланиши — бу нафақат шахсий ютуқ, балки бутун жамоа меҳнатининг давлат даражасида тан олинишидир. NamAgro Tech бугун Наманган, эртага эса бутун Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очаётган технологик қишлоқ хўжалиги лойиҳасига айланди. Шу боис, бу мукофот якун эмас, балки янги марраларга йўл очувчи масъулият ва илҳом манбаидир.

Телефон: (+998) 78−113−87−67
Сайт: uz.siberianhealth.com
Facebook: @siberianwellnessuzbekistan
Инстаграм: @siberianwellness_uzbekistan
Телеграм: @swuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

“Siberian Wellness-Namangan” Баҳром Ҳожиматов “Фаол тадбиркор”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар