Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан қандай фойдаланилади?
Жамият
−
01 Июнь 2019
5219Жорий йилнинг 31 май куни “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
• иш берувчиларга – бандликка кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир ходимга 6 ой мобайнида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;
• бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
• ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;
• енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда.
Жамғармадан грантлар қуйидагилар учун берилади:
• касб-ҳунар таълими муассасаларига – банд бўлмаган шахсларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга;
• касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштиришга.
LiveБарчаси