Бананни ҳар куни истеъмол қилиш фойдали...ми?
Бу қизиқ
−
07 Февраль 2019
28085Орамизда бананни ёқтирадиганлар анчагина. Кимлардир уни фойдаси учун, кимлардир ноодатий мазаси учун, яна кимлардир шунчаки яхши кўргани учун тез-тез истеъмол қилади.
Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида етиштириладиган ушбу мева гарчи калий, S ва В6 витаминларига бой бўлса-да ҳамма учун тавсия қилинмайди.
Калий ҳужайраларнинг тўғри ишлашини таъминлайдиган озуқа моддасидир. У шунингдек, юракни барқарор ушлаб туришга ҳам ёрдам беради. Қондаги шакар миқдорини назорат қилиб, инсулиннинг тарқалишини тўхтатади. Оптимал қон босимини қўллаб-қувватлайди. Ёш, турмуш тарзи ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда кунига 3500-4700 мг калий истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар ҳар бир бананда 450 мг калий бор бўлса, бу тавсия этилмайдиган ҳолатлардан ташқари кунига бемалол 10 тагача банан ейиш мумкинлигини билдиради.
Банан кони фойда мева ҳисобланади. У нафақат меъдага тез таъсир қилмаслиги, балки таркибида табиий туз, ўртача миқдордаги шакар борлиги, кимёвий қўшимчалар ва бўёқлар учрамаслиги билан ҳам саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
Шифокорлар овқат ҳазм қилиши қийин бўлган одамлар учун махсус парҳез маҳсулотларини тавсия қилишади. Уларнинг орасида банан, гуруч ва олма доимгидек олд қаторларда туради.
Бананлар нафақат юмшоқ ва тез ҳазм бўлади, балки диарея пайтида катта миқдорда йўқотилган калий каби муҳим электролитлар ўрнини боса олади. Қолаверса, унинг эляф таркиби мунтазамликни оширади.
Бананни юрак касаллигига чалинган ёки буйраклари яхши ишламайдиган инсонлар жуда кам истеъмол қилишлари лозим. Чунки ундаги калий миқдорининг кўплиги бундай одамларнинг саломатлигига хавф туғдириши мумкин. Шунингдек, аллергияга мойил бўлганлар ҳам бананни эҳтиёт бўлиб тановул қилишлари керак. Йўқса, узоқ вақт шиш, қичима ёки тананинг қизариши каби аломатлар безовта қилади.
Агар ўз меъёрида истеъмол қилинса, бананнинг инсон саломатлигига кўрсатиши мумкин бўлган фойдалари кўп. Шундан келиб чиқиб, уни бемалол нонушта ёки уйқудан олдинги таомномага қўшиш зарар қилмайди.
LiveБарчаси