Баку Ереванни судга берди
Олам
−
20 Декабрь 2022
3823Озарбайжон Арманистон устидан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, республикани Лочин вилоятидаги озарбайжонларнинг мулкини йўқ қилишда айблади. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Олий суд раиси ўринбосари, Республиканинг инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судидаги ваколатли вакили Чингиз Аскеров маълум қилди.
“Европа судига юборилган янги давлатлараро шикоятда биз Арманистоннинг 2022 йил май-август ойларида Лочин, Забух ва Сусдаги юзлаб Озарбайжон мулкини йўқ қилганлик учун жавобгарлиги ҳақидаги фактларни тақдим этдик”, деб ёзди у Twitter’да.
Лочин шаҳри ва Лочин вилоятининг Забух ва Сус қишлоқлари 2022 йил 26 август куни Озарбайжон назоратига ўтди.
14 декабрь куни Арманистон Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишни мажбурлаш талаби билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилди. 12 декабрь куни Озарбайжон экологик нодавлат нотижорат ташкилотларининг бир гуруҳ фаоллари Қорабоғдаги Лочин-Шуша йўлида Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган ҳудудларда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланишга қарши норозилик акциясини бошлади. Экологик фаоллар чодирлар ўрнатиб, “ноқонуний эксплуатация кўпайгани кузатилаётган” Қизилбулоғ ва Дамирли конларига етиб бормагунча кетиш ниятида эмасликларини айтишди.
Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
LiveБарчаси