Бадиий академияда Акмал Нур асарлари кўргазмага қўйилди
Маданият-санъат
−
07 Октябрь 2019
8133Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева кеча, 6 октябрь куни ўғли Миромон билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида очилган тасвирий санъат кўргазмасини томоша қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Саида Мирзиёева бу ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилган хабарномасида ўғли Миромон томонидан чизилган тасвирий санъат асарларини ҳам тақдим этган эди. Президентнинг набираси чизган тасвирий санъат намуналарининг электрон нусхаларини минглаб ўқувчилар томоша қилишга улгурди. Ижтимоий тармоқлардаги хабарнома ва суратлардан келиб чиқиб, кўргазмада Президентнинг набираси Миромон чизган суратлар ҳам намойиш этилаётгани тахмин қилинган эди. Бироқ, бу маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди. Кўргазмада фақат Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур асарлари намойиш этилмоқда.
Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, академик Акмал Нурнинг "Акмал Нур рангтасвирида рамзлар ва қадриятлар" номли альбом-каталогининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Рассомнинг 196 та асари жамланган, 252 бетли мазкур альбом-каталог “Zamon-press-info” нашриёт уйи томонидан тайёрланиб, Туркиянинг “Mega-basim” босмахонасида рус ва инглиз тилларида чоп этилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15