БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

Технология

image
Сунъий интеллект одамларни “аҳмоқлаштиради” – тадқиқот north_east

Сунъий интеллект одамларни “аҳмоқлаштиради” – тадқиқот

Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, амалдаги қонунларни қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш учун сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, бу қарор давлат томонидан миллиардлаб доллар сармоя киритган сунъий интеллектдан фойдаланишга қаратилган энг радикал уринишдир.

Бош вазир Шайх Муҳаммад бин Рашид Аль Мактумнинг айтишича, сунъий интеллектга асосланган қонунчилик тизими қонунларни яратиш жараёнини ўзгартириб, уни тезроқ ва аниқроқ қилади. Шунингдек, у мунтазам равишда қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар бериб боришини таъкидлади. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг ҳисоботига кўра, БАА ҳукумати сунъий интеллект қонун ижодкорлигини 70 фоизга тезлаштиришини кутмоқда.

Нашрга кўра, БАА қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига қандай таъсир қилишини кузатиш учун ҳам сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Маҳаллий қонунлар, шунингдек, суд қарорлари ва давлат хизматлари каби давлат сектори маълумотларининг маълумотлар базалари яратилиши кутилмоқда.

Қабул қилинган қарор ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ ҳолда, тадқиқотчилар бу кўплаб муаммолар ва тузоқларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. Хусусан, улар сунъий интеллект ўқув маълумотларидан келиб чиқадиган нотўғри фикрлардан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда, шунингдек, сунъий интеллект қонунларни одамларга ўхшаб талқин қиладими ёки йўқлигини шубҳа остига олмоқда. Бат университетининг компьютер олими Марина де Воснинг айтишича, AI машина учун мантиқий нарсани таклиф қилиши мумкин, аммо инсон жамиятида уни амалга ошириш мутлақо маъносиз бўлиши мумкин.

Мамлакат ҳукумати қандай AI тизимидан фойдаланиши ҳозирча аниқ эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу бир нечта тизимларни бирлаштиришни талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италияда сунъий интеллект томонидан ёзилган илк газета нашр этилганди. Сунъий интеллект барча мақолалар, сарлавҳалар ва ҳатто ҳажвий изоҳларни ҳам ўзи ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА сунъий интеллект AI қонунлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг