Баҳорнинг дастлабки кунлари қандай об-ҳаво кузатилади
Бу қизиқ
−
28 Февраль 2022
14029Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 28 февралидан 4 мартигача кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳуддуларда қор ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.
1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади, аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.
2 март куни нам ҳаво массаси шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва 12-17 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида ёғингарчиликсиз жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-23 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27 даража илиққача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 10-12 даража юқоридир.
Жуда илиқ ҳавони шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг 15-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь