Айшвария Рай шифохонага ётқизилди

Маданият-санъат 22158
image

Болливуд юлдузи Айшвария Рай Баччан ва қизи коронавирусга чалингани сабабли шифохонага ётқизилди. Улар Мумбайдаги шифохоналардан бирига жойлаштирилган. Бу ҳақда ANI хабар берди.

Аввалроқ, машҳур ҳинд актрисаси коронавирусдан уйда даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ шифокорлар уни клиникадан даволанишига қарор қилган.

Айшвария Райнинг қайнотаси Амитабх Баччан ва турмуш ўртоғи Абхишек Баччанда ҳам коронавирус аниқланган.

Вирусли инфекция сабаб юлдузли оила уйи ёпилган. Унда яшовчи барча карантинга олинган.

Айшвария Рай Баччан – фотомодель ва актриса, 1994 йилда “Дунё гўзали” деб топилган. 46 ёшли актриса ҳозир ҳам гўзал аёлларнинг турли рейтингларига киришда давом этяпти.

Айшвария Рай “Абадий сизникиман”, “Муҳаббат оҳанглари”, “Ақл ва туйғу”, “Жўшқин муҳаббат”, “Девдас”, “Байкерлар 2: Ҳақиқий туйғу”, каби ҳинд кинолари ҳамда Голливудда “Пушти пантера 2” комедиясида роль ижро этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 918
Рейтинг: 3
t
×