Айрим солиқ тўловчиларга янги имтиёзлар берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 декабрь куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 

Имзоланган ҳужжат билан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига бир қатор ўзгартишлар киритилди. 

•    қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун белгиланган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;

•    2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотини чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашдан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчиларга айрим ҳолларда солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг