Аеропортга олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди
Жамият
−
02 Июль 2023 7316 1 дақиқа
Тошкент халқаро аеропортига олиб борувчи кўприк вақтинча муддатга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги йўл ўтказгичда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, ушбу йўл ўтказгич 2 июл соат 17:00 дан 3 июл 06:00 га қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Бу вақт оралиғида автомобиллар аеропортга Сергели йўналишидан Файзли Тошкент кўчаси ва ТХАЙ орқали, Миробод туманидан Ҳайдар Алиев, Темирйўлчилар ва Учувчилар кўчалари орқали келишлари мумкин.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь