BYD: Ўзбекистонда технологик ривожланишнинг янги босқичида!

Бизнес

image

Тошкентда жаҳон автомобиль бозорида етакчига айланган BYD компаниясининг DM-i  супер гибрид моделлари ва электромобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Масалан, 2022 йилда дунёда сотилган ҳар ўнинчи автомобиль электромобиль ҳисобланади. Аҳамиятли жиҳати, улар фақат энг илғор мамлакатларда ишлаб чиқарилмоқда. Ўзбекистон автомобиль саноати технологик тараққиётнинг янги даври арафасида тургани, эндиликда энг кўп сотиладиган “NEV” автомобиллари мамлакатимиз бозоридан ўрин олишига замин яратади.

Бутун дунё инновацион ечимлар излаётган бир пайтда Ўзбекистон энг илғор технологияларни ўзлаштирган қатор давлатлар қаторига қўшилиш йўлидан ишонч билан бормоқда. Келажак авлодни ўйлаган ҳолда, юртимизда энергияда ишловчи, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида турганимиз – бу Ўзбекистонни МДҲда биринчи ва дунёда 14-мамлакатга айлантиришда бизда барча имкониятлар мавжуд эканлигининг яна бир исботи.

Тадбирда сўзга чиққан “Узавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков: “Автомобилсозлик - фан ва техника тараққиётини ўзида мужассам этган жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан саналади. Ушбу йўналиш ривожланган давлатларда етакчи, мультипликатив соҳа сифатида металлургия, нефт-газ ва кимё саноати, электротехника ҳамда бошқа турдош соҳаларда битта иш ўрнида 7-8 та иш ўрни яратишга мажбур қилади. Айни жиҳатларни англаган ҳолда, ривожланган давлатлар орасида энг юқори поғоналарни эгаллаш ҳамда улар даражасига етиш учун биз янги миллий технологияларни тадбиқ этамиз, илмий салоҳиятни юксалтирамиз ва яратамиз.” - дея таъкидлади.

Бугун Ўзбекистон автомобилсозлиги халқаро майдонда ўз мавқеига эга бўлиш йўлида одимлаётгани, ҳали олдинда катта марралар борлигидан далолат. Тан олиш керак, муҳандисларимизнинг илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда соҳага оид техникаларни янада ривожлантиришни бугунги давр тақозо этмоқда. Масалан, Жанубий Кореяда ҳар йили талабаларнинг 50%и муҳандислик соҳасида таҳсил олади ва уларнинг автомобилсозлик соҳаси ҳамда иқтисодиётнинг юксалишида эришган ютуқларидан барчамиз хабардормиз.

“Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб бориш биз учун ҳам илмий ҳам технологик ҳамкорликнинг янги истиқболларини очади. BYD ва UzAuto ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш орқали илмий-техник ва инновацион йўналишларда жипслаштириш мумкин. Бунда асосий мақсад илм-фан, технология ва инновацияларни ривожлантиришда кўп томонлама шерикликни биргаликда мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, бу, шубҳасиз, Ўзбекистон манфаатига хизмат қилади.”-дея таъкидлади  BYD Auto Co.,Ltd  бошқаруви раиси ўринбосари Иван Цао.

Ўзбекистонда янги энергия манбалари асосида ишлайдиган автомобиллар бу нафақат тежамкор ва экологик тоза транспорт воситасидир.

• Бу юқори муҳандислик салоҳиятига эга лидер мамлакатлар орасига кириб бориш, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳасида имкониятларимизни яратиш ҳамда кенгайтириш, умуман олганда, барча соҳаларда олдинга қадам ташлаш имкониятини тақдим этувчи технологиялардир.  

• Бу мамлакатимизда илгари қўлланилмаган янги юқори технологияларнинг  ривожланиши. Бу арзон хомашёдан миллион долларлик маҳсулотлар, ҳусусан, аккумуляторлар, электродвигателлар, электрон блоклар, микрочиплар яратиш шунингдек, материалларга ишлов бериш, хомашёни қайта ишлашни ташкил этиш.

• Бу Ўзбекистонда муҳандислик, маҳсулот дизайни, автомобилларни иқлим ва йўл шароитларига мослаштириш, синов лабораторияларни яратиш, замонавий стандартларни ўрганиш ва жорий этиш, электроэнергетика – саноат ҳамда илм-фан интеграцияси каби илмга асосланган йўналишларда фан ва мутахассислар салоҳиятини оширишдир.

• Бу ақлли автомобиллар ҳамда роботлаштирилган ишлаб чиқариш ускуналари учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва марказлаштирилган маълумотлар марказларини яратишга қодир бўлган - IT соҳасида юқори тоифали янги авлод мутахассисларнинг етишиб чиқишидир.

• Бу илмга асосланган технологияларни қўллаган ҳолда, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Дунё илғор тажрибаларини амалиётимизга тадбиқ этилиши Ўзбекистон учун ақлли датчиклар, сунъий интеллект, янги авлод ахборот тенологиялари (IoT), саноат дизайни, муҳандислик лойиҳалаш каби ёналишларда янги билимларни олиш ва илм-фанни ривожлантиришда рағбат берувчи мукаммал шароитларни яратади.

• Бу ёқилғи тақчиллиги ва экологик муаммолар даврида энергия ресурсларини тежашнинг навбатдаги қадамдир - электр транспорт воситаларини қувватлантириш станциялари учун ривожланган инфратузилма транспорт харажатларини камайтиришга олиб келади.

Янги транспорт турини ишлаб чиқаришга ўтиш - келажакка назар солишни англатади. Келажакда иқтисодий ривожланган, интеллектуал салоҳиятга эга ва рақобатбардош давлатда, нафақат транспорт воситасига эга бўлган фуқароларни кўпайтириш, балки кўплаб ҳали мавҳум ҳамда кашф этилмаган янгиликларни яратувчи ижодкор ва олимларни шакллантириш изланишларимизни давом эттирамиз!

Ўзбекистон автомобилсозлиги билан орзуларни бирга қурамиз!

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг