Автомобиль учун “нотариус” тўловлари камайтирилмоқда
Жамият
−
08 Март 2022
18460Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқмоқда.
Депутат Расул Кушербоевга кўра, унга кўра нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилмоқда. Жумладан:
• Вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божидан озод қилиш мақсадида нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари учун давлат божини тўлашдан озод этилмоқда;
• Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар идентификация ID-карталарини берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.
Мазкур имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан биринчи маротаба идентификация ID-карталари олганда қўлланилади.
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:
• агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1,5 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача);
• агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан БҲМнинг 1,5 бараваригача);
Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:
• мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 10 фоизи (амалда БҲМнинг 25 фоизи);
• жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);
• юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 50 фоизи (амалда БҲМнинг 1 баравари);
• мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан “п” кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);
Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
• жисмоний шахслар ўртасида БҲМнинг 1 баравари (амалда шартнома суммасига қараб жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 2 бараваригача);
• юридик шахслар ўртасида ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 2 баравари (амалда шартнома суммасига қараб юридик шахслар учун БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 4 бараваригача) этиб белгиланмоқда;
• қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (амалда шартнома суммасига қараб, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизидан БҲМнинг 1 бараваригача).
Қарз шартномаси суммаси чет эл валютасида ифодаланса, давлат божининг миқдори чет эл валютасидаги қарз суммасининг нотариал ҳаракат амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ундирилади.
Шунингдек, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
• автотранспорт воситаси учун БҲМнинг 3 баравари (амалда транспорт воситаси двигателининг қуввати от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 10 бараваригача);
• битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 10 фоизидан БҲМнинг 50 фоизигача);
• автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари (амалда БҲМнинг 3 баравари) белгиланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь