Автобус ва юк машинаси тўқнашувида ҳалок бўлганлар бор
Олам
−
30 Июнь 2019
4767Зимбабве пойтахти Харарадан 100 километр жанубда юк машинаси йўловчилар олиб кетаётган автобусга бориб урилган. Натижада 16 киши ҳаётдан кўз юмган.
Маҳаллий Пол Ньяти шаҳри полиция бошлиғининг хабарига кўра, ҳалокат юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиб автобус келаётган йўлга чиқиб кетиши оқибатида юз берган. Юк машинаси йўл четида тўхтаб турган автобус билан қаттиқ тўқнашган. Воқеа сабаб шу жойнинг ўзида 16 киши ҳаётдан кўз юмган.
Айни пайтда ҳодиса сабаб жароҳатланганлар ҳақида тўлиқ маълумот тарқатилмаган. Яна бир неча кишининг жароҳати оғир эканлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси