Австрия муҳожирларни чорлайди
Олам
−
31 Июль 2019
3709Сўнгги тўрт йил ичида Aвстрияга келган муҳожирларнинг деярли ярми ёки 44 фоизи муваффақиятли иш топди. Бу ҳақда "euronews" хабар қилади.
Aвстрия бандлик хизмати раҳбариятига кўра, чет элликлар мамлакат фуқароларидан иш жойларини олмайди. Муҳожирлар асосан қишлоқ хўжалиги ёки қурилиш билан шуғулланади.
Келгуси йилда биз 50 фоизлик кўрсаткични енгиб ўтамиз. 2015 йилдан бери мамлакатга келган муҳожирларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ мақсадлар бизнинг саъй-ҳаракатларимиз ва мамлакатнинг кучли иқтисодиёти туфайли эришилди, деди Aвстрия Бандлик хизмати (AБХ) директори Йоханнес Копф.
Кузда Aвстрия, шунингдек, узоқ муддатли ишсизлик ва қарияларни иш билан таъминлашга қарши кураш бўйича кенг кўламли дастурни якунлайди.
LiveБарчаси