Австралияда 20 ёшли йигит акула ўлжасига айланди 

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Австралиянинг шарқий соҳилида бир одам акула ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда Янги Жанубий Вэльс штати тез тиббий ёрдам хизмати хабар берди.

Тез тиббий ёрдам хизмати берган маълумотларга кўра, соат тахминан 11:00 да Сиднейдан 500 км шимолда жойлашган Cоффс-Ҳарбор шаҳридаги Шелли соҳилида акула 20 ёшли йигитга ҳужум қилган. Балиқ йигитнинг қўлларини тишлаб, жиддий жароҳатлар етказган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам гуруҳлари унга ёрдам бера олмаган: эркак шифохонага олиб кетилишидан олдин вафот этган. 

“Воқеа жойига тўртта жамоа етиб келди, аммо жароҳатлар жуда чуқур экан”,  дейилади тез тиббий ёрдам хизмати хабарида.

Қайд этилишича, шаҳарнинг шимолий пляжлари, шу жумладан ҳужум содир бўлган Шелли ва Эмералд соҳиллари кейинги огоҳлантиришларга қадар ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафар Австралияда 50 ёшли эркак акула қурбони бўлганди. Маълумот ўрнида, жорий йил бошидан бери Австралияда акула 16 марта одамларга ҳужум қилган. Уларнинг тўрттаси ўлим билан тугаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг