Aviasales.uz Рамазонда саёҳат қилиш учун ўзбекистонликлар учун саёҳат қўлланмасини тақдим этди
Бизнес
−
01 Март
3149Бепул қўлланма Дубай, Куала-Лумпур ва Малагага саёҳат қилувчилар учун
Арзон авиачипталар харид қилиш хизмати Aviasales.uz “Uyo-buyo” қўлланмасида “Қадриятларга ҳурмат билан” бўлимини ишга туширди. Ушбу бўлим саёҳатчиларга ҳалол ресторанлар, масжидлар ва маданий диққатга сазовор жойларни осон топиш имконини беради.
Бўлимдаги ҳар бир ресторан мутахассислар томонидан текширилган ва уларнинг ҳалол маҳсулотлардан фойдаланиши кафолатланган. Бундан ташқари, ресторанлар ва маданий жойларнинг аксариятида маҳаллий аҳолининг тавсиялари ҳам берилган. Бу эса саёҳатчиларга нафақат энг яхши жойларни топиш, балки шаҳарни маҳаллий аҳолининг нигоҳи билан кашф этиш имкониятини ҳам беради.
Масалан, Дубайдаги Quranic Park’да сайёҳлар Қуръонда тилга олинган ўсимликлар ўстирилган оранжерея ёки Қуръон мўъжизалари ҳақида ҳикоя қилувчи интерактив экспозициялар билан танишишлари мумкин.
Қўлланмадаги барча маълумотлар шаҳар хариталари билан боғланган, бу эса фойдаланувчиларга ҳалол ресторанлар, масжидлар ва бошқа жойларга қулай йўналишларни режалаштиришга ёрдам беради.
“Қадриятларга ҳурмат билан” бўлими ҳозирда Дубай, Куала-Лумпур ва Малагада мавжуд бўлиб, Aviasales.uz сайти ва мобил иловасида тақдим этилган. Уни топиш учун Aviasales.uz’га киринг, “Uyo-buyo” қўлланмасини очинг ва керакли шаҳарни танлаб, “Қадриятларга ҳурмат билан” бўлимига ўтинг.
Бўлим мутлақо бепул бўлиб, ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси