Аукционда энг қиммат радар ўрнатиш жойи сотилди
Жамият
−
12 Август 2021 16378 1 дақиқа
Ўзбекистонда “E-auksion” порталида энг қиммат радар ўрнатиш жойи сотилди. Бу ҳақда платформа сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган ушбу жойнинг дастлабки нархи 36,5 млн сўмга баҳоланган. Савдолар вақтида харидор нархни 3 млрд 496 млн сўмгача оширган.
Хабарга кўра, “TECH AGE ХТ” МЧЖ компанияси аукцион ғолиби бўлган. Қиммат нархда сотилган радар ўрнатиш жойи — Ҳ. Олимжон – А. Қодирий (йўл ўтказгич) чорраҳасидан ўрин олган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь