Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилди. Бу ҳақда “Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида сўз боради.

Унга кўра, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилди.

Қарор билан 2021–2025 йилларда Ўзбекистонда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди. 

Унга кўра, жумладан, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланди:

  • сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар мониторинги;
  • атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши мониторинги;
  • кўллар экотизимлари мониторинги;
  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги;
  • атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги.

Жорий йил 1 декабрга қадар атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилади. 

Шунингдек, республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг