АТ “Алоқабанк”нинг янгиланган Zoomrad мобил иловасида жорий этилган 4 та асосий янгилик

Бизнес

image

Zoomrad иловаси 2 йилча аввал банкларнинг мобил дастурлари бозорида пайдо бўлган эди. Илова юртдошларимизнинг эътиборини мобил тўлов тизими ва онлайн-банкинг тизими имкониятларини ўзида жамлаганлиги билан қозона олди.

Бугунги кунда Zoomrad иловасидан 700 минг нафардан ортиқ киши фойдаланиб келмоқда. Барча керакли функцияларга эга ёқимли ва тушунарли интерфейс — бундай муваффақиятнинг асосий сабабидир.

2022 йил бошида жорий этилган Face-ID ёрдамида тезкор идентификация тизимидан ўтган фойдаланувчиларга онлайн-омонат очиш ва илованинг ўзида кредит расмийлаштириш имконияти тақдим этилди.

2022 йил 14 ноябрь куни ишга туширилган Zoomrad иловасининг янгиланган версиясида фойдаланувчилар учун янада кенгроқ имкониятлар тақдим этилди ва кўрсатилаётган хизматлар доираси янада кенгайтирилди.

Эндиликда Visa ва Humo виртуал карталарини илованинг ўзида расмийлаштириш, бунинг натижасида, фойдаланувчилар онлайн тўловларни амалга ошириши ва турли сайтлардаги маҳсулот ва хизматларни комиссиясиз харид қилиши мумкин.

Visa виртуал картаси – товарлар ва хизматлар учун тўловларни депозит ҳамда комиссиясиз амалга ошириш имконини беради. 3D-secure автоматик хизмати билан ҳар қандай харидингиз осон ва хавфсиз амалга оширилади.

Humo виртуал картаси – P2P амалиётларни ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш, шунингдек, контактсиз тўлов функсиясидан фойдаланиш имконини беради.

Янгиланган “Менинг уйим” бўлими коммунал хизматлар, интернет, телефон, иссиқлик энергияси ва бошқа хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Бўлимнинг асосий саҳифасида жорий балансингизни кузатишингиз, тўловларни амалга оширишингиз, “Автоматик тўлов” ва “Билдиришнома” хизматларини созлашингиз мумкин.

Шунингдек, Face-ID орқали шахсингизни тасдиқласангиз, амалга оширишингиз керак бўлган барча тўловлар автоматик тарзда бўлимга қўшилади.

Эндиликда Zoomrad иловасининг фойдаланувчилари о’з Алоқабанк Visa ва Humo карталарига PIN-код ўрнатиш учун банк филиалига ташриф буюриши шарт эмас. Агар картангиз ПИН-коди 3 марта нотўғри киритилгани сабабли блокланиб қолса, уни илованинг ўзида қайта тиклашингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун "SMS-хабарнома" хизмати фаоллаштирилган бўлиши лозим.

Zoomrad иловаси ёрдамида Ўзбекистон олий ўқув юртлари шартнома тўловини осон, тез ва асосийси, ҳеч қандай комиссияларсиз амалга оширинг.

“ОТМ шартнома тўлови” хизматини танланг, талабанинг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини киритинг, илованинг ўзи та’лим муассасаси ва шартнома бўйича қарздорлик ҳақидаги барча керакли ма’лумотларни топади.

Zoomrad мобил иловасида картадан-картага пул ўтказмалари учун ( P2P) комиссия UZCARD тўлов тизимида бор-ё‘ғи 0,5% ни ташкил этади, Humo ва Алоқабанк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари учун эса ( P2P) комиссия умуман олинмайди. Бундан ташқари, амалга оширилган ҳар бир транзаксия учун кешбек тақдим этилади!

Иловани юклаб олиш учун ҳавола.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг