Ашхободда Бердимуҳамедов Мирзиёевни тантанали кутиб олди

Жамият

image

Бугун, 21 октябрь куни Туркманистон Президентининг қароргоҳи – “Оғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушдилар.

Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг