Архивларда сақланаётган тарихий давр ҳужжатлари махфийликдан чиқарилади

Local

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилди.

2020 йил 1 январдан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган бошқарув (иш юритиш)га оид, илмий-техникавий ва бошқа ҳужжатларнинг архив сақловига топширилишида ҳамда ўрнатилган тартибда йўқ қилинишида уларнинг электрон ва Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларининг суғурта нусхалари талаб этилиши белгиланди.

Агентлик:

а) 2020 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чораларни кўради;

б) 2020 йил 1 июнгача Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини жорий қилади:

•    ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

•    иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

•    иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

•    араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

•    архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш);

в) уч ой муддатда:

доимий сақловга олинадиган ҳужжатлар таркибини оптимизация қилиш;

•    Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар рўйхатини қисқартириш;

•    архив иши жараёнларини тўлиқ қамраб олувчи ва интерактив қидирув имкониятлари мавжуд бўлган “Архив иши” ягона ахборот тизими яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

г) 2021 йил 1 январгача давлат архивларида сақланаётган фондларни хатловдан ўтказиб, улар ҳақида тегишли маълумотларни қамраб олган маълумотлар базасини яратади.


Tags

Rate Count

24

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends