Apple iPhone 14 ишлаб чиқаришни кўпайтирмасликка қарор қилди

Технология

image

Apple компанияси талаб пастлиги сабабли, iPhone 14 смартфонлари ишлаб чиқаришни кўпайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, компания бутловчи қисмлар етказиб берувчиларни жорий йилнинг иккинчи ярмида iPhone 14 смартфонлари ишлаб чиқаришни 6 миллион донага кўпайтирмаслик ҳақида огоҳлантирган. Йил охиригача компания 90 миллион дона қурилмани чиқариш ниятида, бу ўтган йилги билан деярли бир хил.

“Bloomberg” маълумотларига кўра, Хитой смартфон бозорида iPhone 14 сотувга чиқарилганидан кейинги дастлабки уч кун ичида ўтган йилги iPhone 13'дан 11 фоизга кам харид қилинган.

Агентликнинг қўшимча қилишича, жаҳон смартфон бозори жорий йилда 6,5 фоизга қисқариб, 1,27 миллиард донани ташкил этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, 1976 йилда асос солинган Apple iPhone, iPad, iMac, Macbook ва бошқа юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. 

Қайд этиш керакки, Ҳиндистон Хитойдан кейин иккинчи йирик смартфон бозори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple компанияси iPhone 14 смартфонини Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг