АПЛнинг март ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланди

Спорт 2230
image

Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг март ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланди. Бу ҳақда турнирнинг Twitter саҳифасида хабар берилди.

“Лестер” ҳужумчиси Келечи Иҳеаначо энг яхши футболчи совринини қўлга киритди. Нигериялик ҳужумчи март ойида чемпионатнинг учта ўйинида бешта гол урган. “Энг яхши мураббий” совринини “Челси” устози Томас Тухель қўлга киритди. Январь ойи охиридан бери лондонликларни бошқариб келаётган немис мутахассиси жамоасига иккита ғалаба ва битта ўйинда дурангга эришишда ёрдам берди.

Иҳеаначо учун ушбу мукофот унинг фаолиятидаги биринчи соврин бўлди. Бундан ташқари, Тухель шу пайтгача АПЛда ҳеч қачон ойнинг энг яхши мураббийи деб топилмаган эди.

Шунингдек, Премьер-лигада ойнинг энг яхши голи ғолиби аниқланди. Ушбу мукофот “Тоттенхем” ярим ҳимоячиси Эрик Ламелага насиб этди, у “Арсенал”га қарши дербида (1:2) “Рабона” услубидаги голи билан ўйинни безаб берганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.9
t
×