Анжелина Жоли собиқ эри Брэд Питтни судга берди
Маданият-санъат
−
05 Октябрь 2022
12664Актриса Анжелина Жоли собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питтни оилавий зўравонликда, фарзандларига нисбатан ёмон муносабатда бўлишда ва уларга куч ишлатишда айблади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда
Кеча, 4 октябрь куни Анжелина Жоли судга ариза билан мурожаат қилган. Хабарда қайт этилишича, зўравонлик ҳолати оила 2016 йилда Франция пойтахти Париждан АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрига хусусий самолётда парвоз қилаётганда содир бўлган.
Ҳужжатда, Питт болалардан бирини бўғгани, иккинчисининг юз қисмига ургани, бошқа бир фарзандини эса ҳаммом эшиги олдида итариб юборгани ва Жолининг бош қисмига жароҳат етказгани каби эпизодлар акс этган. Қолаверса актёр аввал Жолига, кейин эса болаларга қўлидаги вино ва пивони сепиб юборган.
Қўшимча маълумотларга кўра, айнан самолётдаги воқеа Жолини ажрашиш учун ариза беришга ундаган.
Лос-Анжелес судига тақдим этилган аризада айтилишича, Питт Жолининг вино заводидаги улуши борасида бўлиб ўтган мулкий можаро вақтидаги келишув “Питтнинг унга ва болаларига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонликлари” тафсилотларини ошкор этиш ва ушбу воқеаларни очиқ муҳокама қилишга тўсқинлик қилган. Ҳозирча Брэд Питтнинг адвокатлари ушбу масала бўйича изоҳ беришмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ юлдузли жуфтлик Франциядаги “Chateau Miraval” (қалъа) узумзор ва унга қўшимча вино заводи бўйича мулкий можаро сабаб судлашган эди.
Маълумот ўрнида, Голливуд юлдузлари 2019 йилда расман ажрашган бўлса-да, ҳали ҳам фарзандларининг келажаги масаласини ҳал қилишмаган. Жуфтликнинг олти нафар фарзанди бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган. Суд жараёнлари ўз якунига етгунига қадар фарзандлар онаси қарамоғида қолмоқда.
LiveБарчаси