Аномал совуқ банкоматларга ҳам таъсир қилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар келиб чиқиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда “Қишлоқ қурилиш банк” хабар қилди.

“Аёзли кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, банк мижозлардан куну-тун ишлайдиган офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликни сўраган. Қайд этилишича, бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази эса мамлакатда аномал совуқ ҳафта охиригача давом этишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made