Ангренда ҳоким ёрдамчиси ўз уйидан жонсиз ҳолда топилди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 2022
22298Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 15:00 ларда Ангрен шаҳрининг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Б.Н. ўз хонадонида жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, “Овчилик” бирлашмасига қонуний аъзо бўлган, тўрт фарзанднинг отаси Б.Н. ўзига тегишли ов қуроли орқали танасининг чап кўкрак соҳаси қисмига тақаб бир маротаба ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган. У сочма қўрғошинли ўқдан фойдаланган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида фуқаро Б.Н. Ангрен шаҳар “Дорилфунун” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлагани ва яқинда ишдан бўшагани аниқланган. Шунингдек, у отасининг вафотига кўп бўлмагани боис тушкун кайфиятда юргани айтилмоқда.
Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси