Aнглия чемпионати 30 апрелдан бошланади

Спорт

image

Кеча, 27 март куни Aнглия Премер-лигаси, Aнглия футбол лигаси ва Aнглия Профессионал футбол уюшмаси вакиллари қўшма йиғилиш ўтказишди.

Музокара давомида томонлар коронавирус пандемиясининг жиддийлигини муҳокама қилишди ва мавсумни тўхтатиб қўйишнинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олдилар.

Хабар қилинишича, ташкилотлар 30 апрелга қадар ўз ишларига қайтишга қарор қилишган. Барчаси хавфсиз бўлганда мусобақалар давом эттирилади.

Маълум қилинишича, кейинги учрашувлар келгуси ҳафтада лигалар, клублар, футболчилар, ходимлар ва мухлислар дуч келадиган қийин шароитда қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Буюк Британияда 14 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланган, 759 киши вирусдан вафот етган.

Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 590 506 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 26 952 киши вафот этди. Касалланганларнинг 132 471 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Aнглия чемпионати

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар